«психотроп моддалар» тегли мақолалар


Фарғонада бир қиз ва икки йигит психотроп модда билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
5 май 2023, 22:31

Фарғонада бир қиз ва икки йигит психотроп модда билан ушлангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Тармоқларда 15−18 ёшлардаги қиз ва икки йигитнинг психотроп модда билан ушлангани айтилган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБга кўра, уларда психотроп модда ёки совуқ қурол аниқланмаган. Аммо улардан иккиси ва видеони тарқатган шахс жаримага тортилган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган етти нафар шахс қамалди
1 декабр 2022, 15:43

Тошкент шаҳри ва вилоятида психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган етти нафар шахс қамалди

ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан суд томонидан 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Фарғонада психотроп дорилар айланмасига чек қўйилди
17 октябр 2022, 10:31

Фарғонада психотроп дорилар айланмасига чек қўйилди

Фарғона шаҳрида 1150 дона «Трамадол», 14 дона «Регапен» ва 141 дона «Тропикамид» каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларни хонадонида сақлаб келган фуқаро ва унга алоқадор шахс ушланди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қўлга олинди.

Андижонда психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди
22 август 2022, 12:34

Андижонда психотроп дори воситалари савдосига чек қўйилди

Андижон шаҳрида психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Гумондорларга тегишли автоуловда 100 дона «Тропикамид» ва 16 дона конвалютада жами 224 дона «Регапен» дори воситалари борлиги аниқланган.

Тошкентда ёшлар орасида психотроп моддаларни истеъмол қилиш жуда кўпайган — ИИББ
20 июл 2022, 14:44

Тошкентда ёшлар орасида психотроп моддаларни истеъмол қилиш жуда кўпайган — ИИББ

Пойтахтда ёшлар орасида трамадол ва бошқа психотроп моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўпайган, дея таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев. Унинг сўзларига кўра, дорилар асосан мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келмоқда ва «қора бозор» да сотилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг